Равшан Эрматов ЖЧ–2018 да ишлаши мумкин бўлган истиқболли ҳакамлар рўйхатига киритилди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) қарорига кўра, 2018-йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган номзод ҳакамлар семинарига таклиф этилди.

Шу йилнинг 3–7 апрель кунлари Италиянинг Флоренция шаҳридаги Коверчано тайёрлов марказида бўлиб ўтадиган семинарга Европа, Океания, Осиё, Африка, Жанубий, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси минтақасидан жами 53 нафар ҳакам таклиф этилган.

Осиёдан Равшан Эрматов, Рюижи Сато (Япония), Алиризо Фағоний (Эрон), Европадан Марк Клаттенбург (Англия), Феликс Брих (Германия), Жунейт Чақир (Туркия), Сергей Карасёв (Россия) каби таниқли ҳакамлар мазкур семинарда иштирок этади.   

Маълумот учун, Равшан Эрматов ЖЧ–2010 ва ЖЧ–2014 турнирдарида жами 9 та учрашувни бошқариб, бу кўрсаткич бўйича жаҳон рекордчиси саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!