Равшан Эрматов Наманганга боради

 

Олий Лига 9-туридан ўрин олган учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди. Ушбу турда “Навбаҳор” Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади.

4 май куни бўлиб ўтадиган ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эрматовга қанотларда пойтахтлик Абдуҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини гулистонлик Бахтиёр Юльчараев бажаради.

Назоратчилик эса бухоролик Иброҳим Шарипов зиммасига юклатилган. Учрашувни ПФЛ вакили сифатида кузатиб бориш маҳсадида Наманганга Бобир Ҳайдаров ташриф буюради.

Жамоамиз аъзолари “Локомотив” билан ўтадиган учрашувга тайёргарликка кечадан киришишди. 30 апрель куни иккинчи ярмида Наманганда тўпланган футболчиларимиз бир маҳаллик машғулотда қатнашишди. Бугун кечки пайт эса навбатдаги машғулот ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!