Равшан Эрматов Олий Лига илк турида масъулиятли ўйинни бошқариб боради

 

Футбол мухлислари орзиқиб кутган кунлар яқинлашмоқда. 3 март, шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Олий лига-2017 очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Ўша куни қўқонликлар Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Мазкур учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда заҳира ҳаками сифатида А.Эргашев ишлайди. Ҳакамлар ишини Алишер Абдуллаев назорат қилади.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Александр Фролов ташриф буюради.

ЎзПФЛ. Олий Лига,  1-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Аҳмад Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!