Равшан Эрматов бошқарган ўйинда 7 та гол урилди

8 май,2017, 23:03 636

Равшан Эрматов бошқарган ўйинда 7 та гол урилди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасининг “D” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Қатарнинг “Ал-Райян” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.  

Аввалроқ ушбу беллашувга Равшан Эрматов бош ҳакам этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ўйинда мухлислар 7 та гол гувоҳига айланди. Якуний натижа эса саудияликлар фойдасига ҳал бўлди – 4:3.

Ушбу ғалабадан кейин “Ал-Ҳилол” гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичига йўл олди. “Ал-Райян” эса гуруҳда қолиб кетди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.