Равшан Эрматов водий дербисини бошқаради

13 март,2017, 13:15 425

Равшан Эрматов водий дербисини бошқаради

 

16 март куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда “лочинлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини Александр Лупашко бажаради. Назоратчи сифатида Наманганга Андрей Клепиков, ПФЛ вакили сифатида эса Ноил Лутфулин ташриф буюради.

“Нефтчи” билан ўтадиган учрашувга жамоамиз аъзолари бугундан тайёргарлик кўришни бошлашади. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 16 март куни соат 17.00да бошланади. Ёшлар ўртасидаги баҳс эса бир кун олдин Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказилади.