Равшан Ҳайдаров: Асосий вазифамиз стадионга мухлисларни ва “Пахтакор”га бўлган ишончни қайтариш

7 апрель, 20:08 405

Равшан Ҳайдаров: Асосий вазифамиз стадионга мухлисларни ва “Пахтакор”га бўлган ишончни қайтариш

 

Олий лига 5-турида “Пахтакор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Пахтакор”нинг янги бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

- Бу ўйиндаги ижобий натижа жуда муҳим эди. Чунки жамоанинг муҳити, футболчиларнинг ҳолати ва мухлисларимиз учун жуда зарур эди. Мухлислар учун албатта ғалаба керак. Бизнинг асосий вазифамиз ишқибозларни стадионга ва “Пахтакор” жамоасига бўлган ишончни қайтариш. Шу йўлни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди. Натижага эришдик. Лекин қиладиган ишларимиз кўп. Дастлабки 15 дақиқа мени қониқтирди. Аммо қолган вақт намойиш этилган ўйиндан кўриниб турибдики, ҳали ишларимиз талайгина. Албатта, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Кутилмаган жароҳатлар жамоанинг ўйинига ўз тасирини ўтказди. ўйлайманки, секин-аста ўйинимиз ўзгариб боради, шиддатли кўриниш олади ва натижа ҳам шунга яраша бўлади, - дейди Ҳайдаров.