Равшан Ҳайдаров Индонезиядаги халқаро мусобақага кимларни олиб кетди?

Аввал хабар берилгандиек, шу йилнинг 27 апрелидан 3 майга қадар Индонезияда мамлакат футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган “PSSI 2018 – Юбилей кубоги” ўтказилади. Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Мусобақада вакилларимиз билан биргаликда Индонезия, КХДР ҳамда Баҳрайн терма жамоалари иштирок этади.

Ушбу мусобақага тайёргарликни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 апрелдан “Чиғатой” спорт базасида бошлаганди. Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Тошкент – Куала-Лумпур – Жакарта йўналиши бўйлаб сафарга жўнаб кетди.

“Юбилей кубоги”га олимпия терма жамоамиз қуйидаги таркибда йўл олди:

Дарвозабонлар: 
Ботирали Эргашев – “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев – “Насаф”

Ҳимоячилар:
Ҳусниддин Алиқулов – “Машъал”
Ҳусниддин Ғофуров – “Нефтчи”
Абубакр Муйдинов – “Бунёдкор”
Ҳожиакбар Алижонов – “Пахтакор”
Илхомжон Алижонов – “Сурхон”
Дониёржон Нарзуллаев – “Насаф”
Авазбек Ўлмасалиев – “Нефтчи”

Ярим ҳимоячилар:
Абдулла Абдуллаев – “Бунёдкор”
Санжар Қодирқулов –“ Бунёдкор”
Шароф Муҳитдинов – “Насаф”
Сухроб Нуруллоев – “Металлург”
Ойбек Рустамов – “Қўқон – 1912”
Нурилло Тўхтасинов – “Сўғдиёна”

Ҳужумчилар:
Ислом Кенжабоев – “Насаф”
Андрей Сидоров – “Қизилқум”
Азизбек Амонов – “Локомотив”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!