Равшан Ҳайдаров: Муваффақиятли юришимизни Хитойда ҳам давом эттирмоқчимиз

Хабарингиз бор жорий йилнинг 9 январь куни Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпмия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бўлажак ўйин олдидан Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти терма жамоамизга бағишланган мақолани эълон қилди. Мақолада терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари ҳам баён қилинган.

“Оқ бўрилар" ўтган йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашида муваққиятли иштирок этиб, Ливан, Непал, БАА терма жамоаларини мағлуб этган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишганди.

Учинчи бор ташкил этилаётган мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи муваффақиятли юришини Хитойда ҳам давом эттирмоқчи.

Саралаш баҳсларидаги муваффақиятли ўйинларимизни Осиё чемпионатида ҳам намойиш қилмоқчимиз

БААдаги саралашдан кейин ўтган 6 ой давомида терма жамоамиз футболчилари ўз клубларида яна анча тажриба тўплашди. Баъзи чизиқлардаги футболчилар ўзгарган бўлиши мумкин, лекин жамоанинг асоси шакллантирилган. Биз доимий равишда ҳар бир чизиққа энг муносиб футболчиларни саралаб бордик.

Биринчи ўйин ҳамиша жуда муҳим. Бизнинг футболчилар ўйинга тайёрлар, мусобақани ўзимиз истагандек бошлашимизга ишончим комил. Мураббийи сифатида Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга салоҳиятимиз етарли, деб ҳисоблайман. Турнирда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишга тайёрмиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада мезбон Хитой ва Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Учрашувларнинг Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

9 январь, соат 16:30. Қатар - Ўзбекистон 

12 январь, соат 13:00. Ўзбекистон - Хитой  

15 январь, соат 13:00. Уммон – Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!