Равшан Ҳайдаров "Пахтакор" машғулотларида иштирок этмаяпти

26 апрель, 19:10 711

Равшан Ҳайдаров

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббий ҳисобланган Равшан Ҳайдаров айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти. Мураббий нега машғулотларда иштирок этмаётгани маълум қилинмаган. 

Олинган маълумотларга қўра, айни пайтда Жасур Абдураимов шуғуллантирмоқда. 

Маълумот ўрнида, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "шерлар" 3та ўйин ўтказди ва уларнинг биттасида ғалаба қозонишди. 

Шуни ҳам таъкидлаш жоиз, Равшан Ҳайдаровнинг жамоада қолган ёки кетганлиги борасидаги хабарларни клуб матбуот хизмати тасдиқламаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.