Равшан Ҳайдаров: “Шўртан” биздан кучлироқ

 

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Шўртан”-“Пахтакор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар жамоаси бош мураббийи – Равшан Акмалович ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда “Шўртан” расмий сайти хабар бермоқда.  

- Ўйин ҳисоби учрашув қандай ўтганини ўзи айтиб турибди. Бугунги учрашувда “Шўртан” жамоаси бизга нисбатан кучли ўйин намойиш этишди ва ҳақли равишда ушбу ғалабани кўлга киритишди.

- Афсуски, бизда ҳозирги кунда муаммолар кўп, ички муҳитда ҳам, жамоанинг руҳияти билан боғлиқ муаммолар ҳам, таркибдаги муаммолар ҳам мавжуддир. Шундай бўлсада, уларни асосий сабаб қилиб кўрсатолмайман. Менимча, энг катта муаммомиз, бу футболчиларимиз орасида ҳукм сураётган бефарқлик.

- Тайёргарлик жараёни ёмон ўтмади. Ўйинни ҳам яхши бошладик. Афсуски, биринчи бўлимда яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Бу ерда Тожибоевнинг маҳоратини алоҳида айтиб ўтиш лозим.

- Рақибимиз қарши ҳужумда яхши ўйнашини билардик ва бунга тайёргарлик ҳам кўргандик. Афсуски, шогирдларим қўпол хатоларга йўл қўйишди, айниқса ҳимояда ва ярим ҳимояда. Тезкор қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик ва уларнинг ҳаммаси голга айланди.

- Игорь Сергеевнинг қайдномага киритилмаганинг сабаби, у ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд.

- Миллий терма жамоамизга ёш ва иқтидорли утболчиларни жалб қилиш устида ишламоқдамиз. Уларни шу чемпионатимиз ўйинларида ва йиғинларда кузатиб, ўрганиб чиқмоқдамиз. Терма жамоамиз эшиги барча учун очиқ.

- Бу учрашувни таҳлил қилиб, уни унутишга ҳаракат қиламиз ва кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!