Райан Гиггз: Роналду энг яхши футболчи

28 ноябрь, 22:25 525

“Манчестер Юнайтед” клуби афсоналаридан бири Райан Гиггз собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Роналду “Манчестер Юнайтед” келган илк пайтларда кўпчилик унинг ўйнаб кетишига ишонмаган, аммо у ҳар доим энг яхши бўлиш учун бор кучи билан ҳаракат қилган.  Роналду – мен билан бирга фаолият олиб борган ажойиб спортчи ва энг яхши футболчидир. Роналду “МЮ”га келгунга қадар Бекхэм доимо кийиниш хонасидаги ойна олдида ўтирар эди. Кейин Криштиану бу жойни эгаллади. У доимо ойна олдида бўлар эди, – дейди Гиггз.