Райан Гиггз Уэльс термасини бошқармоқчи

"МЮ" клуби ва Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчиларидан бири, собиқ футболчи Райан Гиггз терма жамоани бошқаришни қизиқаётганлигини маълум қилди.

- Кўп йиллар "МЮ" сафида тўп сурдим, шу билан бирга Уэльс термасида ҳам. Бу икки жой мен ишлашни жуда хоҳлайдиган жойдир. Мен ҳали Уэльс футбол федерацияси билан музокаралар олиб борганим йўқ, аммо бу мен учун жуда қизиқ, - дейди Гиггз.

Аввалроқ Уэльё термасида ишлашга Крэйг Беллами, Тони Пьюлис ва Тьерри Анриларнинг ҳам қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!