Райола: Доннаруммага сардорлик боғичини ваъда қилишганди, аммо...

Машхур футбол агенти Мино Райола мижози Жанлуижи Доннаруммани “Милан”да қолганидан мамнун эканлигини, бироқ, “россонерилар” раҳбарияти 18 ёшли дарвозабонга сардорлик боғичини ваъда қилишган эди. Таъкидлаш лозимки, айни дамда бу боғич яқиндагина “Ювентус”дан “Милан”га кўчиб ўтган Леонардо Бонуччига тегишли.

“Доннарумма “Милан”да қолганидан хурсандман. Биз унинг қарорини хурмат қиламиз. Клуб раҳбарияти унга сардорлик боғичини ваъда қилган эди, аммо шундай бўлсада бу Бонуччига ишониб топширилганига қарши эмасмиз. Биз шунчаки вазиятни билмоқчи эдик ҳолос”, - дейди Райола.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма даставвал “Милан” билан шартномасини узайтирмасликка ва “Реал”га ўтишга ҳаракат қилаётган эди. Бироқ, якунда “россонерилар” уни жамоада қолишга кўндиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!