Райт "Арсенал"га Санчесни "Бавария"га сотиб, ўрнига Левандовскини олиб келишни масалаҳат берди

12 июнь, 10:40 315

Райт

Англия терма жамоаси собиқ аъзоси Иан Райт “Бавария” клубининг “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесга нисбатан бўлаётган қизиқишига нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра “канонирлар” немис гранди билан ўзига ҳос рокировкани амалга ошириши керак. Аниқроғи, “Арсенал” Санчесни “Бавария”га бериб, эвазига Левандовскини жамоага олиб келиши керак.

“Агар, Санчес “Бавария”га ўтишни истаётган бўлса, бу ажойиб. Биз эса Левандовскини ҳохлаймиз. Агар Левандовскини жалб этишнинг имкони бўлмаса, унда Дуглас Костани сотиб олиш керак”, - дейди Райт ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бавария” Санчеснинг маошини ҳавтасига 470 минг еврогача оширишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.