“Реал” – “Барселона” учрашуви Эрнанесга топиширилди

5 апрель,2017, 10:03 704

“Реал” – “Барселона” учрашуви Эрнанесга топиширилди


Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган “Реал” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакам номига аниқлик киритилди.

Навбатдаги “Эл Класико”ни Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ушбу ўйин 23 апрель куни Мадриддаги “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

real_madrid_barcelona_el_clasico

Эрнандес бу мавсум “Реал”нинг учта – “Эспаньол” (2:0), “Спортинг” (2:1) ва “Севилья” (1:2) билан бўлган ва шунингдек, “Барселона”нинг “Бетис” (1:1) ва “Валенсия” (4:2) билан бўлган ўйинларини бошқариб борган.