“Реал” – “Бавария” учрашувига оид қизиқарли фактлар

Сўнгги икки йилда иккинчи бор “Бавария” ЕЧЛ плей-офф босқичида “Реал”дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Мадридга ғалаба илинжида йўл олмоқда.

• “Реал” ЕЧЛда кетма-кет учинчи марта финалга чиқишга яқин турибди ва бу ишни амалга ошириш учун яхшигина шароит юзага келган;

• 25 апрел санасида Мюнхендаги ўйинда Жошуа Киммих мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Бироқ Марсело ҳамда заҳирадан ўйинга қўшилган Асенсиоларнинг голлари “қироллик клуби”га сафардан ғалаба билан қайтиш учун етарли бўлган;

• ЕЧЛ тарихида фақатгина икки бор ўз уйида мағлуб бўлган жамоа келгуси босқичига чиқишга эришган холос. 1995/96 йилги мавсум ярим финалида “Аякс” ўз майдонида Грециянинг “Панатинаикос” клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беради. Бироқ ўшанда амстердамликлар жавоб баҳсида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқишган. 2010/11 йилги мавсум 1/8 финал босқичида “Бавария” Миланда “Интерн”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтади. Жавоб беллашувида 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган “нерадзуррилар” сафарда киритилган голлар ҳисобига чорак финал йўлланмасига эга чиқишади;

• “Реал” ва “Бавария” ЕЧЛда ўзаро энг кўп тўқнаш келган жуфтлик саналади ва бу йилги баҳслар улар учун ЕЧЛ ярим финалидаги ўзаро еттинчи қарама-қаршилик бўлмоқда;

• “Реал” кетма-кет 8 йилдирки клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир ярим финалида ўйнаб келмоқда ва бу рекорд натижа саналади. “Бавария” эса сўнгги 7 йил ичида 6 бор финал остонасига қадар етиб келишга эришди;

• “Реал” “Бавария”ни сўнгги 6 ўйиннинг барчасида мағлуб этиб келмоқда бу ўйинлардаги тўплар нисбати 15:5 ни ташкил этади;

• Криштиану Роналду 25 апрелдаги ўйинда гол кирита олмади, бироқ унинг ҳисобида “Бавария”га қарши 7 ўйинда киритилган 9 та гол бор;

• Ёдингизда бўлса ўтган йил чорак финалда ҳам бу жамоалар тўқнаш келган ва Мюнхендаги илк ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Ўшанда жамоалар қуйидаги таркибда ўйнашган

"Реал": Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Каземиро, Модрич, Кроос (Ковачич 114), Иско (Васкес 71), Бензема (Асенсио 114), Роналду.

"Бавария": Нойер, Лам, Хуммельс, Боатенг, Алаба, Хаби Алонсо (Мюллер 75), Тьяго, Видаль, Рибери (Дуглас Коста 71), Роббен, Левандовски.


Мадридда кечган ва 4:2 ҳисобидаги “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунига етган беллашувда эса қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракатланишган.

"Реал": Касильяс, Карвахаль, Рамос, Пепе (Варан 73), Коэнтрау, Алонсо, Иско (Ильярраменди 82), Модрич, Ди Мария, Роналду (Бейл 73), Бензема.

"Бавария": Нойер, Лам, Боатенг, Данте, Алаба, Рафинья (Хави Мартинес 66) Швайнштайгер (Мюллер 74), Кроос, Роббен, Рибери (Гетце 72), Манджукич.

• Умуман ушбу жамоалар шу вақтга қадар ЕЧЛ баҳсларида 25 бор тўқнаш келишган ва “Реал” 12, “Бавария” эса 11 баҳсда ғалаба қозонган. Фақатгина икки беллашувда кучлар тенг келган. “Бавария” “Реал” дарвозасига 37 бор, мадридликлар эса рақиб дарвозасига 39 марта йўл топишган.

• “Реал” 28 марта ярим финалда ўйнаган ва шуларнинг 15 тасида финалга чиқишган эришган бўлса, 13 тасида эса курашни финал остонасида тўхтатган.

• “Реал” ЕЧЛда 4 баҳсда пенальтилар сериясида иштирок этган ва шуларнинг ярмида ғалаба қозониб, ярмида мағлуб бўлган

5:3  "Атлетико", ЕЧЛ-2015/16, финал

1:3  "Бавария", ЕЧЛ-2011/12, Ярим финал

3:1  "Ювентус", ЕЧК-1986/87, иккинчи босқич

5:6 "Црвена Звезда", КЭК-1974/75, Чорак финал


• “Бавария” 11-марта ЕЧЛ ярим финалига чиқмоқда ва ярим финаллар сони бўйича “Барселона”га етиб олди. Бу борадаги мутлақ етакчи эса “Реал” (13) саналади;

• “Бавария” ярим финалга етиб келган охирги 3 та баҳснинг барчасида курашни айнан ушбу босқичда якунлашига тўғри келган;

• “Бавария” испан клубларига қарши сафарда кечган ўйинларда 7 бор ғалаба қозониб, 5 марта дуранг ўйнаган ва 15 беллашувда мағлуб бўлган;

• Мюнхенликлар УEФА тассарруфидаги турнирлар доирасида плей-офф босқичидаги ўз майдонида ўтган баҳсларда жами 5 бор мағлуб бўлган. Фақатгина 2 марта камбек амалга ошириб жамоа кейинги босқичга чиқишга эришган. Сўнгги бор бундай ҳолат 1995/96 йилги УEФА кубогида “Локомотив” (0:1, 5:0) билан баҳсда қайд этилган эди;

• “Бавария” пенальтилар сериясида анча катта тажрибага эга жамоа саналади. Улар ўзлари иштирок этган футбол лотореяларининг фақатгина биттасида мағлуб бўлишган.

5:4  "Челси", УЕФА суперкубоги-2013

3:4  "Челси", ЕЧЛ-2011/12, финал

3:1  "Реал", ЕЧЛ-2011/12, ярим финал

5:4  "Валенсия", ЕЧЛ-2000/01, финал

9:8 ПАОК, УЕФА кубоги, иккинчи давра

4:3  "Отвидаберг", ЕЧК-1973/74, биринчи давра.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!