“Реал” – МЮ ўйинини 43 ёшли ҳакам бошқаради

Яхши биласиз, 8 август куни Македониядаги “Филипп ИИ Македонский” стадионида УEФА Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади. Унда Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган Мадриднинг “Реал” клуби, Европа Лигасининг амалдаги ғолиби саналадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс юритади.

УEФА эса мазкур ўйинда ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, ушбу ўйинни 43 ёшли италиялик рефери Жанлука Рокки бошқариб боради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Эленито Ди Либераторе ва Мауро Тонолинилар ёрдамлашади. Дарвоза ортида эса Давиде Масса хамда Массимилиано Ирратилар ишлашади. Заҳирадаги ҳакам эса Рикардо Ди Фьоредир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!