"Реал" "Барселона"нинг рекордини такрорлади

Бироз аввал Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Реал" ва "Гранада" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Учрашувда "қироллик клуби" рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва "Гранада" дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллаб, ғалаба қозонди.
Бу билан "Реал" испан жамоалари ўртасида барча мусобақаларда кетма-кет 39та учрашувда мағлубиятга учрамай, ашаддий рақиби "Барселона" ўрнатган рекордни такрорлади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каталонияликлар 2015 йилнинг октябридан 2016 йилнинг мартига қадар 39та учрашувда мағлубият нималигини билишмаган эди.
Таъкидлаш керакки Зинедин Зидан шогирдлари ушбу рекордни янгилашлари учун 12 январь куни "Севилья"га қарши Испания кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!