“Реал” 16 ёшли вундеркиндни ўз сафига қўшиб олди

23 май,2017, 22:29 898

“Реал” 16 ёшли вундеркиндни ўз сафига қўшиб олди

Мадриднинг “Реал” клуби Бразилиянинг “Фламенго” жамоасидан 16 ёшли Винисиус Жуниорни сотиб олганини эълон қилди.

Томонлар ёш футболчининг трансфери борасида келишиб олишди. Жуниорнинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га 2018 йилдан ўтади. Футболчи 2019 йилга қадар ҳозирги клубида қолади.

Испан қонунчилигига кўра, 18 ёшга тўлмаган футболчи билан шартнома имзолаш та`қиқланади. Шу боис, футболчи яқин вақт ичида Испанияга кўчиб ўтмаслиги кундек равшан.

Илгарироқ эса бразилиялик футболчининг трансфери “Реал”га 45 млн еврога тушиши ҳақида маълумот чиққан эди.