“Реал” 17 ёшли футболчи учун 10 млн евро сарфламоқчи

 

“Реал Мадрид” жамоаси раҳбарияти Швециянинг АИК клуби ҳужумчиси Александер Исакни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга кўра, футболчининг трансфери учун мадридликлар 10 миллион евродан воз кечишга тайёр. “Қироллик клуб” 17 ёшли футболчи билан шу ҳафтада шартнома имзолашни кутилмоқда.

Футболчининг агенти эртага, 18 январь куни Испанияга келиши кўзда тутилган. “Реал” янги футболчиларни сотиб олишга қўйилган таъқиқ туфайли Исакни асосий таркибга қўша олмайди.

Шу сабабли футболчи ёзда “Реал” ўринбосарлари бўлган “Кастилья” сафида вақтинча тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!