"Реал" 20 ёшли "Сан-Пауло" футболчисига қизиқиб қолди (видео)

Мадриднинг “Реал” клуби “Сан-Пауло” ярим ҳимоячиси Лукас Фернандесга қизиқиб қолди.

AS нашри тарқатган хабарларга кўра 19 ёшли бразилиялик футболчининг ёшлар жамоаси билан Либертадорес кубогидаги ўйинлари “қироллик клуби” скаутлари эътиборини ўзига қаратган.

Маълумот учун, Фернандес жорий мавсум “Сан-Пауло”нинг катталар жамоасида бор йўғи 6та учрашувда иштирок этган ва бир марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга мувоффақ бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!