"Реал" 45 млн еврога сотиб олмоқчи бўлган футболчи "Фламенго" билан шартномасини узайтирди

16 май,2017, 15:30 530

Мадриднинг “Реал” клуби 45 млн евро эвазига сотиб олишга келишиб қўйган Винисиус Жуниор “Фламенго” билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга қараганда, имзоланган янги шартномадан сўнг 16 ёшли форварднинг товон пули 30 млн евродан 45 млн еврога кўтарилган. Таъкидлаш керакки, ёзда “Реал”га ўтиши керак бўлган футболчи ўтган ҳафтада Бразилия чемпионатида дебют қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоаси таркибида 17 ёшли футболчилар ўртасида ўтказилган Жанубий Америка кубогида энг яхши тўпурар бўлган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.