"Реал" А Сериядан ҳимоячи сотиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби “Лацио” ҳимоячиси Стефан де Врейга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, 25 ёшли голландиялик футболчининг римликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у “Лацио”ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, де Врей “Лацио” шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 10та учрашувда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!