"Реал" Агуэро ва Обамеянгдан воз кечиб Бенземани олиб қоладиган бўлди

21 март, 10:50 548

 

Испания чемпионлигига яқинлашаётган "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Карим Бенземага янги шартнома таклиф қилишга келишиб олишди.

Оммавий ахборот воситалари ёзда Каримнинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида ёзаётган эди. ўз навбатида унинг ўрнини Серхио Агуэро ёки Пьер-Эмерик Обамеянг эгаллаши мумкинлиги ҳам айтилганди.

"Реал" билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача давом этадиган франциялик ҳужумчи 2009 йилдан буён мадридликлар учун 177 та гол урган.

SPORTS.uz