"Реал" Агуэрони олади

 

 

Испания чемпионати етакчиси "Реал" раҳбарияти "Манчестер Сити" тўпурари Серхио Агуэрони олиб келишни истамоқда.

Айни пайтда мадридликлар аргентиналик ҳужумчи ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатларни синчковлик билан кузатмоқда. Кейинги вақтда Серхио Агуэро мураббийлар штаби томонидан кўп танқид қилинмоқда. Бу футболчида жамоадан кетиш истагини кучайтираётгани айтилди.

Агар Серхио Агуэро "Манчестер Сити"дан воз кеча "Реал" ёзги трансферлар вақтида уни ўз таркибига қўшиб олади. Бироқ, "Ювентус" ва ПСЖ ҳам футболчига кўз тикмоқда.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!