"Реал" Англия терма жамоаси посбонига қизиқиб қолди

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг дарвоза чизиғини кучайтира оладиган яна бир номзодни кўриб чиқмоқда.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакиллари айни дамда давом этаётган ЖЧ-2018 мусобақасида ўзини кўрсатаётган Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфордни кузатишмоқда.

Таъкидлаш керакки, 24 ёшли "Эвертон" посбони ҳозирча мундиалда ўз дарвозасидан бор йўғи 4та тўп олиб чиққан ҳолос. Англия терма жамоаси эса эртага ярим финалда Хорватияга қарши баҳс юритади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бундан аввал “Рома” дарвозабони Алиссон Бекер ва “Челси” посбони Тибо Куртуаларнинг номзодини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!