"Реал" Англияда истеъдодли футболчи қидиради

 

 

Испания чемпионатида етакчилик қилаётган Мадриднинг "Реал" жамоаси Англияда истеъдодли футболчи қидиради.

"Реал"клубининг хайрия жамғармаси ана шу мақсадда Англияда илк футбол мактабини очади. Бу мактаб Лондоннинг жанубий қисмида қад ростлашини мадридликларнинг машҳур футбочиси Эмилио Бутрагеньо маълум қилди.

- Бу лойиҳанинг асл мақсади болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат, - деган баёнот билан чиқди "Ренал" хайрия жамғармаси. - Биз ёш авлодга нафақат спортда, балки ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашамиз.

Мактабда асосан кам таъминланган ва ночор оилаларнинг 8-11 ёшли болалари шуғулланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!