"Реал" Асенсио билан келишувга эришди

13 июнь,2017, 16:30 399

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Марко Асенсио билан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги музокараларни ижобий ҳал этди.

Marca нашрининг хабар беришича томонлар яқин кунларда 2023 йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли келишувни имзолашади. Унга кўра 21 ёшли испаниялик футболчининг товон пули 350 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Асенсионинг “Реал” билан амалдаги келишуви 2020 йилга қадар имзоланган эди.

Пепени қўйиб юборган “Реал” Германияда ўйнаётган футболчисини қайтариб олди

"Реал" афсоналари "Рома"нинг собиқ юлдузларини тор-мор келтиришди (видео)