“Реал” Асенсио билан янги келишувга эришди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Янги келишув 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Роппа-роса 1 ойдан сўнг Асенсио “Сантьяго Бернабеу”даги матбуот марказида янги шартномани имзолайди.

Унинг олдинги шартномаси эса 2020 йилда ниҳоясига етар эди. Илгарироқ, унинг янги шартномасидаги товон пули 500 млн евро этиб белгиланиши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!