"Реал" "Атлетико" футболчиси сотиб олиб, уни ижарага бериб юбормоқчи

6 июнь,2017, 15:15 790

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Атлетико”нинг 19 ёшли ҳимоячиси Тео Эрнандесни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Таъкидлаш керакки, томонлар бу борада ўтган ойдаёқ келишувга эришишган эди. Бироқ, ҳалигача шартнома расман имзоланганича йўқ.

Дастлабки келишувга кўра “Реал” Эрнандес билан беш йиллик шартнома имзолаши ва унинг трансфери учун 30 млн евро тўлаши керак эди. Бундан ташқари, Теонинг ўзи бу вақт ичида “қироллик клуби”дан 35 млн евро ишлаб топиши мумкин.

Агар, “Реал” Эрнандесни сотиб олса, уни янги мавсумда бошқа бир жамоага ижарага бериб юбориши мумкин. Чунки, у бўлажак мавсумда “қироллик клуби”да етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаслик эҳтимоли бор.

Пепе: Менга Англиядан таклифлар бўлмоқда 

ЕЧЛда мавсумнинг энг чиройли голи аниқланди (Видео)