"Реал" "Атлетико" футболчиси учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр

9 май, 17:10 522

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамшаҳари “Атлетико”нинг “Алавес”да ижара асосида тўп сураётган футболчиси Тео Эрнандеснинг трансфери борасида фаол ҳаракатлар олиб бормоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 19 ёшли футболчи учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр. Таъкидлаш лозимки, бу футболчининг “Атлетико”га тўлайдиган товон пулидан 6 млн евро кўп деганидир.

Аввалроқ ушбу футболчига Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам жиддий қизиқишлар билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эрнандес жорий мавсум Ла лигада жами 31та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.