"Реал" Азарга "Челси"дагидан кўпроқ маош таклиф қилмоқда

14 март,2017, 10:50 579

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон "Челси" футболчиси Эден Азарни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича "қироллик клуби" 26 ёшли бельгиялик футболчига "Челси"да олаётган маошидан анча кўпроқ пул таклиф қилмоқда. Ўз навбатида "аристократлар" бош мураббийи Антонио Конте ҳам "Реал"нинг Альваро Мората, Иско ва Хамес Родригес каби футболчиларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.


Маълумот учун, Азар жорий мавсум жами 30та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.