“Реал” “Барвария”нинг рекордини такрорлади

11 май,2017, 10:55 256

“Реал” “Барвария”нинг рекордини такрорлади

Хабарингиз бор, кеча УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида “Атлетико” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди. Ўта кескин курашларга бой кечган ўйин 2:1 ҳисобида “матрасчилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Аммо, дастлабки учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган “қироллик клуби” якунда Кардиффда бўлиб ўтадиган финалга йўлланмани қўлга киритди.

Шу куни Исконинг рақиб дарвозасига киритган ягона тўпи нафақат “Реал”ни финалга олиб чиқди, балки, бу гол жамоа учун тарихий натижани ҳам тақдим этди. Гап шундаки, Зинедин Зидан шогирдлари кетма-кет 61та расмий ўйинда рақиблари дарвозасини ишғол этишни уддалашди. Бу билан эса улар кучли бешлик чемпионатлари тарихида 2013-2014 йил “Бавария” қайд этган рекордни такрорлашди. Агар, “Реал” келгуси баҳсда ҳам рақиби дарвозасига гол уришни уддаласа, у ҳолда “қироллик клуби” бу борада яққол рекордчига айланиб олиши мумкин.