"Реал" Бенземани қўйиб юбормоқчи

“Реал Мадрид” хужумчиси Карим Бензема ўз жамоасини тарк этиши мумкин.

Donbalon.com нашрининг хабарларига кўра “қаймоқранглилар” раҳбарияти французнинг ўрнига бошқа бир хужумчини сотиб олмоқчи. Карим жамоани тарк этишига сабаб, Ла Лиганинг 17-тури доирасида “Барселона”га қарши ўтқазилган учрашув (0:3) натижаcидир.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги нархи 30 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, Бензема ушбу мавсумда Ла Лигада 12 учрашувда майдонга тушиб 2 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 3та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!