“Реал” Бэйл масаласига ойдинлик киритди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Гарет Бейлни трансферга қўймоқчи эмас. Бу ҳақда “Аs” хабар бермоқда.

Илгарироқ, Британиянинг “Sunday Times” нашри “қироллик клуби” уэльслик футболчини “Манчестер Юнайтед”га сотиши ҳақида ёзган эди.

Бироқ “Аs” ушбу хабарни инкор этди. Унга кўра, “Реал”да Бэйлни сотиш борасида режалари мавжуд эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!