"Реал" Бэйлни тезроқ сотиш учун унинг нархини туширмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ҳужумкор ярим ҳимоячи Гарет Бэйлдан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бунинг учун 28 ёшли уэльслик футболчининг трансферини 70 млн еврога қадар пастлатмоқчи. Бироқ, Бэйлнинг ўзи бошқа жамоага кетиш ниятида эмас. Унга "Манчестер Юнайтед" ва “Тоттенхэм” каби АПЛ грандлари  ўзаро кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 33та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!