"Реал" Бразилиядан 17 ёшли вундеркиндни олиб келади

30 март, 13:35 663


Мадриднинг “Реал” клуби вакиллари “Палмейрас” аъзоси Алан Соуза Гимараэшнинг агенти Жуан Фижер билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Marca нашри.

“Қироллик клуби” бу футболчини кузатиб боришмоқда ва трансфер ҳуқуқини қўлга киритишни режалаштирмоқда. Шунинг учун испан гранди вакиллари футболчининг агенти билан музокараларга жиддий киришган.

17 ёшли Аланнинг бразилия клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йилгача давом этади. Унинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади.