"Реал" Давид де Хеага қандай шарт қўйди?

12 март, 20:00 627

 

Ёзги трансферлар мавсумида барча чизиқларини кучайтиришга қарор қилган "Реал" клуби ўз нишонида бўлган "Манчестер Юнайтед" ва Испания терма жамоасининг асосий дарвозабони Давид де Хеага шарт қўйди.

Бундан икки йил аввал Давид де Хеани олишга яқин турган мадридликлар сўнгги палада трансферни расмийлаштиришга кеч қолган ва мақсадига етолмаган эди.

Бу гал "Реал" раҳбарияти шу хатони такрорламаслик учун "Манчестер Юнайтед" посбонига Мадридга ўтиш ёки ўтмаслигини май ойигача ҳал қилиш лозимлигини билдирди.

Давид де Хеанинг ўзи Мадридга кзўчиб ўтишга қарши эмас. Лекин "Манчестер Юнайтед" уни осонликча қўйиб юбормайди. Инглизлар аввал испаниялик посбон билан янги шартнома имзолаб, кейин уни 80 миллион еврога "Реал"га трансфер қилмоқчи.

SPORTS.uz