“Реал” Де Хеа учун 70 млн евро беришга тайёр

20 апрель, 23:00 413

“Реал” Де Хеа учун 70 млн евро беришга тайёр


“Реал” ёзги трансферлар мавсумида “Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид де Хеани Мадридга олиб келишга яна бир марта уриниб кўради.

The Sun нашрининг ёзишича, мадридликлар испаниялик футболчи учун 70 миллион евро тўлашнга тайёр. Бундан ташқари “қироллик клуби” ушбу трансфер амалга ошмай қолса, “Челси”дан Тибо Куртуани харид қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеа 2015 йили “МЮ”дан ҳужжатлар ўз вақтида таёр қилинмагани учун “Реал” ўта олмаган эди. Трансферлар якунига етганидан сўнг томонлар буни тасдиқлашди. Аммо бир-бирларини ишга жиддий ёндашмаганликда айблашган эди.