“Реал” “Депортиво”ни не кўйга солди? (видео)
Якшанба оқшомида Испания Ла лигасида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Депортиво”ни қабул қилди.
Ушбу ўйинда мезбонлар 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Адриан ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Начо мувозанатни тиклади. 42-дақиқада Гарет Бэйл “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Уэльслик футболчи 58-дақиқада бош билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Роналдунинг пасидан сўнг Модрич супер зарба билан ҳисобни 4:1 кўринишга келтирди.
78 ва 84-дақиқаларда эса португалиялик футболчининг ўзи рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашувга эса сўнгги нуқтани Начо қўйди – 7:1.
Қуйида ушбу ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар