"Реал" Доннаруммани чақирди

17 март, 08:46 415

 

Моҳир дарвозабон қидираётган Испания чемпионати етакчиси "Реал" Италиянинг "Милан" жамоасидан ёш дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани сўради.

Италия футболининг келажаги дея баҳоланаётган Жанлуижи Доннарумма "Милан" билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Шунинг учун бу посбонни оладиган жамоалар сони ортмоқда.

"Реал" шундан фойдаланиб, "Милан"га таклиф жўнатди. Бироқ миланликлар мадридликларнинг таклига рад жавобини берди.

SPORTS.uz