"Реал" ЕЧЛ тарихига кирди

22 ноябрь,2017, 10:40 989

Аввал хабар берганимиздек кеча Мадриднинг “Реал” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида сафарда АПОЭЛга қарши ўйин ўтказди ва якунда 0:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” ушбу мусобақа тарихида меҳмонда 50та ғалабага эришган илк жамоа бўлди.

Таъкидлаш керакки, “Реал” кечаги ғалабасидан сўнг гуруҳда ўзи учун 2-ўринни нақд қилди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Ушбу гуруҳдан эса Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби 1-ўринни муддатидан аввал қўлга киритди.

Энди "Реал" гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувини ўз майдонида Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши ўтказади.