“Реал” ЕЧЛнинг ярим финалига қаторасига 7 марта чиққан биринчи клуб бўлди

19 апрель,2017, 08:37 528

“Реал” ЕЧЛнинг ярим финалига қаторасига 7 марта чиққан биринчи клуб бўлди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ЕЧЛ чорак финалида икки ўйин натижасига кўра “Бавария”ни мағлубиятга учратди. Мадридликлар сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўз майдонида 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, “Реал” ЕЧЛда қаторасига еттинчи марта ярим финалга чиққан дастлабки клуб сифатида қайд этилди. “Қироллик клуби” шу давр мобайнида икки марта – 2014 ва 2016 йилларда ЕЧЛ чемпиони бўлишган эди.

“Реал”дан авал яхши натижа “Барселона”га тегишли эди. Каталонияликлар 2007/08 йилги мавсумдан 2012/13 йилги мавсумга қадар кетма-кет олти мавсум ярим финалга чиққан.