"Реал" Эрнандеснинг трансфери борасида "Атлетико" билан келишувга эришди

19 июнь,2017, 09:30 302

Мадриднинг “Реал” клуби “Атлетико” билан ҳимоячи Тео Эрнандеснинг трансфери борасида келишувга эришди.

Marca нашрининг маълум қилишича, 19 ёшли футболчининг товон пули 24 млн еврони ташкил этсада, “қироллик клуби” Тео учун бунданда кўпроқ тўлайди. Бу икки клуб ўртасидаги илиқ муносабатларни сақлаб туриш учун хизмат қилади.

Хабарларга қараганда “Реал” ва Эрнандес ўртасидаги шартнома тез кунларда имзоланади. Июль бошида эса галлактикослар янги футболчисини расман оммага таништиришни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Эрнандес ўтган мавсумни “Алавес” сафида ижара асосида ўтказган эди. У мавсум давомида жами 32та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.