"Реал" Исконинг ўрнига суперфутболчи олади

Ёзги трансферлар мавсумида "Реал" таркибида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлади. Клубнинг асосий таркибига кира олмаётган айрим ўйинчилари ёзда бошқа жамоага ў тишини маълум қилган. Хусусан Испания терма жамоаси аъзоси Иско ҳам "Реал" билан шартномасини янгиламасдан бошқа клубга кетиш пайида юрибди. 

"Реал" раҳбарияти Исконинг ўрнига бошқа ярим ҳимоячини олади. Ҳозир мадридликлар Германия терма жамоаси ва "Байер" футболчиси Юлиан Брандтни жиддий кузатмоқда. 20 ёшли футболчи "Байер"нинг асосий таркибида 2014 йилдан буён муваффақиятли ўйин кўрсатмоқда. 


"Реал"га бу футболчини олиш осон кечмайди. Брандтни "Атлетико", "Бавария" ва Англия пемьер-лигасининг бир неча клуби ўз сафига чорламоқда. 

Истеъдодли ярим ҳимоячи жорий мавсумда 23 та учрашув ўтказиб, учта гол урди ва олтита голли пас узатди. Брандт Германия терма жамоаси сафида тўртта учрашувда майдонга тушган. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!