“Реал” Кардиффдаги энг арзон меҳмонхонани танлади. Боиси…

31 май,2017, 10:40 928

“Реал” Кардиффдаги энг арзон меҳмонхонани танлади. Боиси…

Мадриднинг “Реал” клуби тунаш учун ЕЧЛ финали бўлиб ўтадиган шаҳар Кардиффдаги энг арзон меҳмонхонани танлади. Аниқроғи “Mercure Cardiff Holland House Hotel and Spa” номли 4 юлдузли меҳмонхонани мадридликлар ўйин бўлиб ўтадиган стадионга яқин жойлашганлиги сабаб танлашгани айтилмоқда. Мазкур меҳмонхонанинг энг арзон номери 80 еврони ташкил этар экан.

“Боруссия Дортмунд” билан бўлган нохуш ходиса бошқа юзага келмаслиги учун “Реал” раҳбарияти хавфсизликни таъминлаш мақсадида стадионга 2 км яқинликдаги ушбу меҳмонхонани афзал билишган.

Қайд этиш  жоиз, “Реал” ўган йили Милан шаҳрида ҳам 4 юлдузли меҳмонхонани танлаган эди.