
“Реал” Карим Бензема билан шартномани узайтирмоқчи
Сўнгги пайтларда Испаниянинг “Реал” клуби Карим Бенземани ёзда бошқа жамоага сотиб юборишни режалаштираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо Испаниядаги энг номдор нашрлардан ҳисобланган AS бундай деб ҳисобламаяпти.
Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” форвард билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Клуб вакиллари франциялик футболчига 2021 ёки 2022 йилгача бўлган янги шартнома таклиф қилишмоқчи.
Маълумот ўрнида, Карим Бензема бу мавсум Испания чемпионатида 15 ўйинда майдонга тушган ва 5 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.
Фикрлар