“Реал” Кейлор Навасга ишонмай қўйди

15 март, 11:12 406

“Реал” Кейлор Навасга ишонмай қўйди

 

Мадриднинг “Реал” жамаоси раҳбарияти дарвозабон Кейлор Навасга бўлган ишончини йўқотди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, “Қироллик клуби” президенти ва унинг қўли остидагилар янги дарвозабон излашга тушди.  Сўнгги пайтларда Коста-Рика терма жамоаси посбони ишончсиз ўйин кўрсатиб, танқид остига қолмоқда.

Ўз навбатида мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ва жамоа футболчилари Навасни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” раҳбарияти “МЮ” посбони Давид Де Хеани сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.