“Реал Мадрид” ўз майдонида, “Барселона” сафарда мағлуб бўлди

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 10 тур учрашувларида кутилмаган натижа қайд этилди.

Россиянинг “ЦСКА” жамоаси Испаниянинг “Барселона” клубини 92:78 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса,  “Реал Мадрид” (Испания) ўз майдонида “Црвена Звезда” (Сербия)га 83:87 ҳисобида имкониятни бой берди.

Грецияда “Панатинаикос” Испаниянинг яна бир жамоаси  “Уникаха” билан баҳслашди ва 82:71 ҳисобида мағлубиятга учради.

Sports.uz

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!