"Реал" Марсело борасида апелляция берди ва...

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело Испания Ла Лигаси 3-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши баҳсда ҳакам томонидан майдондан четлатилган. Кейинроқ Ла Лига тартиб-интизом қўмитаси бразилиялик футболчини икки ўйинга дисквалификация қилган эди.

Аs нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" ушбу қарор юзасидан апелляция йўллаган. Унга кўра,  Мадрид клубининг сўрови қондирилди.

Эндиликда, Марсело 2 эмас, бир ўйинга дисквалификация қилинди.Шундай қилиб, у "Реал Сосьедат"га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!